13:31 / 20.02.2023
152

Мактабларда 100 мингта тўгарак ташкил этилади, бунга бюджетдан 79,5 млрд сўм сарфланади

Мактабларда 100 мингта тўгарак ташкил этилади, бунга бюджетдан 79,5 млрд сўм сарфланади
Фото: edu.uz
Ахборот-коммуникация технологиялари, АТ инжиниринг, таржимонлик каби йўналишлар бўйича тўгараклар ташкил этишга устуворлик берилмоқда.

Президентнинг 2022 йил 28 январдаги «2022—2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги фармонида мактаб ўқувчиларини касбга йўналтириш, таълим муассасаларида бепул тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш бўйича зарур топшириқлар белгиланган.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабарига кўра, вазирлик томонидан ўқувчиларда касб-ҳунар кўникмаларини шакллантириш мақсадида умумтаълим муассасаларида 100 мингта тўгарак ташкил этиш бўйича зарур ишлар бошланган.

Маълум қилинишича, ушбу мақсадлар учун давлат бюджетидан 79,5 млрд сўм ажратилган бўлиб, тўгараклар йўналишини аниқлаш бўйича ўқувчилар ва ота-оналар ўртасида сўровномалар ўтказилмоқда.

Бунда ўқувчиларга ахборот-коммуникация технологиялари, АТ инжиниринг, таржимонлик каби йўналишлар бўйича тўгараклар ташкил этишга устуворлик берилмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият