
Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармасининг Улуғнор туман бўлими томонидан яна бир алимент билан боғлиқ ҳужжат ижроси тўлиқ таъминланди.
Фуқаролик ишлари бўйича Бўз туманлараро суди буйруғига асосан қарздор Д.Маткодировдан ундирувчи Г.Каримова фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган. Шунга мувофиқ, МИБ туман бўлими ходимлари тегишли ижро ҳаракатларини олиб борган.
Қарздор алимент пулларини ўз вақтида тўламагани сабаб 4 400 000 сўм алимент қарздорлиги юзаган келган. Бўлим давлат ижрочиси томонидан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида қарздор алимент қарзини тўлаш билан бирга фарзанди вояга етгунича бўлган алимент пулларини олдиндан тўлаб беришини билдирган.
Шундай қилиб, қарздор Д.Маткодировдан 40 000 000 сўм алимент пуллари ундирилиб, ундирувчи Г.Каримовага топширилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар