Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг 06.09.2022 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор “Asia textile wool blanket” МЧЖдан АТ “Халқ банки” Асака филиали фойдасига жами 1 748 895 000 сўм кредит қарздорлигини ундириш белгиланган.
Бюронинг Асака туман бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган туманнинг “Намуна Бўстон” МФЙда жойлашган 3 та “савдо маиший хизмат кўрсатиш” бино-иншооти ҳамда 2 та автотранспорт воситалари рўйхатга олиниб, хатланган.
Белгиланган ихтиёрий муддатларда кредит қарзи тўланмаганлиги сабабли, қиймати 1 млрд. 78 млн. сўмни ташкил этувчи “савдо маиший хизмат кўрсатиш” бино-иншоотларининг 2 таси электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази орқали “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида сотиш учун чиқарилган.
Келгусида савдо дўконларининг сотувидан тушган маблағлари қарздорнинг кредит қарзини бартараф этиш учун ундирувчи банкнинг ҳисоб рақамига йўналтирилди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!