17:17 / 22.02.2023
179

Банк фойдасига 4,7 млрд. сўм ундирилди

Банк фойдасига 4,7 млрд. сўм ундирилди

Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг қарздор “Даўлетияр саўда  Нукус” МЧЖдан ундирувчи “Микрокредитбанк” фойдасига 4 млрд. 774 млн. сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси иш юритувига 09.01.2023 йилда келиб тушиб, алоҳида муҳим ижро ишларни ижро этиш шўъбаси томонидан ижро иши қўзғатилган.

Ушбу ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида, қарздор жамиятнинг банк ҳисоб рақамига 10.01.2023 йили электрон инкассо топшириқномаси қўйилган.

Ижро ҳаракати давомида, ундирувчи “Микрокредитбанк” АТБ Қорақалпоғистон Республикаси филиалининг 18.01.2023 йилдаги хати билан қарздор жамиятнинг юқорида кўрсатилган 4 млрд.  774 млн. сўм қарздорлиги тўлиғи билан ундирилганлигини билдирган ва ушбу ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” ги Қонуннинг 41-моддасига асосан ижро иши юритуви тамомланган.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият