Электр энергияси бўйича қарздорлик бартараф қилинди

Электр энергияси бўйича қарздорлик бартараф қилинди

Ҳозирги кунда Мажбурий ижро бюроси тизимида коммунал тўловларни тартибга солиш ва суд қарорларига асосан жисмоний ва юридик шахслардан истеъмол қилинган электр энергиясидан мавжуд қарздорликларни ундириш билан боғлиқ бир қатор ижобий натижаларга эришиб келинмоқда.

Жумладан, Бюронинг Бойсун туман бўлими иш юритувида бўлган Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарорига асосан қарздор Бойсун туманида жойлашган “ФАЙЗИ РАМЗфермер хўжалиги ҳисобидан СУРХОНДАРЁ ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ КОРХОНАСИ ҳисобига 74.519.323 сўм истеъмол қилинган электр энергиясидан бўлган қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича қарздор “ФАЙЗИ РАМЗ” фермер хўжалигининг банкдаги ҳисоб рақамларига банд солинган.

Сўнгра, давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида суд қарорида кўрсатилган 74.519.323 сўм истеъмол қилинган электр эенергиясидан бўлган қарздорлик ва ушбу қарздорликка нисбатан тўлиқ ундирилиб суд қарори Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддасига асосан амалда ижроси таъминланди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар