Жорий йил 1 августга қадар “Ўзбекистон Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг муҳокамаларида фуқаролардан 150 мингдан ортиқ таклифлар келиб тушган.
Адлия вазирлиги хабарига кўра, таклифлар орасида маҳаллий Кенгашларга ҳам ҳокимларга ишончсизлик вотумини билдириш ваколатини бериш ҳақидаги таклиф ҳам бор.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон қонунчилик ҳужжатларида маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарлари, яъни ҳокимларга нисбатан у ёки бу вакиллик органи ёки ташкилот томонидан ишончсизлик вотумини билдириш бўйича нормалар ўрнатилмаган.
Статистик маълумотларга кўра, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 2019-2021 йилларда жами 28 253 та ҳужжатлари, шундан прокуратура, адлия ва бошқа органлар таъсир чораларига асосан 14 492 та қарор ва фармойишлар бекор қилинган ва 8 725 таси қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилган, 5 036 таси суд органлари томонидан ҳақиқий эмас деб топилган.
Маҳаллий вакиллик органлари ваколатларини кучайтириш, уларни халқ вакиллари сифатида ижро органлари фаолиятига ҳуқуқий баҳо бериши ҳуқуқий асосларини яратиш мақсадида ҳокимларга ва кенгашга ҳисобот берувчи шахсларга ишончсизлик вотумини билдириш юзасидан амалдаги қонунчилик ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф этиляпти.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)