Тошкентда автобус ҳайдовчилари йўловчи талашиб муштлашди (видео)

Тошкент шаҳар Яшнобод туманида автобус ҳайдовчилари йўловчи талашиб муштлашди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, 28 февраль куни соат 08:20 ларда автобус ҳайдовчилари — 1995 йилда туғилган М.М. ва 1991 йилда туғилган Н.Б. Яшнобод тумани Иззат кўчасида йўл талашиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан жамоат тартибини бузган.
Тошкентда автобус ҳайдовчилари йўловчи талашиб жанжаллашди. pic.twitter.com/Eun20zecN2
— Шухрат Раззаков (@ShuhratRazzakov) March 1, 2023
Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан М.М. ва Б.Н.га нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг