10:07 / 02.03.2023
891

Маст холда транспорт бошқарманг! Акс холда...

Маст холда транспорт бошқарманг! Акс холда...

️Маст холда транспорт бошқарманг! Акс холда, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 131-моддаси, 1-қисмига асосан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача маҳрум қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида жаримага тортиласиз.

     Марҳамат туманида яшовчи ҳуқуқбузар Б.М. 28.08.2022 йилда туманнинг Оқибатли кўчасида ҳаракатланиб кетаётганида ЙҲХБ ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилиб, текширилган ва маст ҳолда автомашина бошқарганлиги аниқланган. Ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, иш ҳужжатлари судга юборилган.

     Жиноят ишлари бўйича Марҳамат туман суди ишни кўриб чиқиб, фуқаро Б.М.ни икки йил муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 7 500 000 сўм жарима жазосини тайинлаган.

     Мажбурий ижро бюроси Марҳамат туман бўлими давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор Б.М.дан маъмурий жарима пуллари тўлиқ ундирилди.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият