13:00 / 02.03.2023
234

Тупроққалъада Бюро ходимлари болани ўз онасига қайтишига кўмаклашишди

Тупроққалъада Бюро ходимлари болани ўз онасига қайтишига кўмаклашишди

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасида “Фарзандлар ота-оналарнинг насл-насабидан ва фуқаролик ҳолатидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар. Оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади” дея белгилаб қўйилган.

Бюронинг Тупроққалъа тумани бўлимига фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 27.02.2023 йилдаги 2020 йилда туғилган Муштарийхонни жавобгар П.Қаландаровдан онаси М.Рахимбоева қарамоғига олиб бериш бўйича ижро ҳужжати келиб тушган.

 Бўлим ходимлари томонидан ушбу суднинг қарорини таъминлаш мақсадида олиб борган ижро ҳаракатлари натижасида 28.02.2023 йилда Муштарийхон онаси М.Рахимбоева тарбиясига олиб берилди.

Фарзандини қайта бағрига босган онанинг энди кўнгли тўқ.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият