date
views 174

Ҳиндистон авиакомпанияси Деҳли ва Тошкент ўртасида қатновларни йўлга қўяди

Фото: Uzbekistan Airports ахборот хизмати


Ҳиндистоннинг IndiGo авиакомпанияси 2023 йил августидан Деҳли ва Тошкентни тўғридан-тўғри рейслар билан боғламоқда.

Деҳли—Тошкент—Деҳли йўналиши бўйича мунтазам рейслар ҳафтасига тўрт марта Airbus А320 ва А321 самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган.

Бу режани авиакомпания вакиллари Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ва Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси кўмагида Uzbekistan Airports билан музокаралар чоғида билдирган.

Уч томонлама учрашув якунлари бўйича IndiGo авиакомпанияси делегациясининг Ўзбекистонга келиши доирасида музокараларнинг навбатдаги босқичини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳиндистон авиакомпанияси Деҳли ва Тошкент ўртасида қатновларни йўлга қўяди