Мажбурий ижро бюросининг Шайхонтоҳур туман бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор А.Г.Королковдан ундирувчи Е.П. Паземина фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди моддий таъминоти учун 2022 йил 10 февралдан бошлаб у вояга етгунига қадар жавобгарнинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Шайхонтоҳур туман бўлими ижро иши юритувига келиб тушган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, 24.02.2023 йилда қарздор ва ундирувчининг ўзаро келишувига асосан вояга етмаган фарзанди моддий таъминоти учун уни 18 ёшга тўлгунига қадар тўлаш лозим бўлган алимент ўрнига қарздорга тегишли М.Улуғбек тумани, ТТЗ-2 мавзесидаги яшаш хонадонини ундирувчининг номига нотариус орқали расмийлаштириб, Қонуннинг 40-моддаси 1-бандига асосан ижро хужжати тамомланди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)