date
views 343

Наманганда йигит қариндошини муштлаб ўлдириб қўйди

Скрин: Telegram


Наманган вилояти Чортоқ туманида 14 февраль куни 25 ёшли йигит 36 ёшли қариндошини муштлаб ўлдириб қўйди.

Маълум бўлишича, тумандаги тамаддихоналардан бирида йигит қариндоши билан тортишиб қолган ва жаҳл устида унинг жағига бир марта мушт туширган.

Жабрланувчи туман марказий шифохонасига олиб келинган. Кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамай у шифохонада вафот этган. Суд тиббий экспертизаси маълумотига кўра, марҳумга ўткир юрак қон томири ва нафас етишмовчилиги, мия ва ўпка шишиши ташхиси қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чортоқ тумани ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан фуқарога Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Жиноят просессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган ва қамоққа олинган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наманганда йигит қариндошини муштлаб ўлдириб қўйди