12:37 / 07.03.2023
210

Россиянинг «Победа» авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни бошламоқчи

Россиянинг «Победа» авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни бошламоқчи

Фото: Uzbekistan Airports


Россиянинг «Победа» авиакомпанияси 2023 йил 21 апрелдан бошлаб Москва ва Самарқандни тўғридан тўғри чартер рейслар билан боғлашни режалаштирмоқда.

Хусусан, Москва — Самарқанд — Москва йўналиши бўйича парвозлар ҳафтасига икки марта — пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Россия авиаташувчиси вакиллари Uzbekistan Airports компанияси билан музокараларда шу ҳақда билдиришган. Мулоқот чоғида Россия шаҳарларидан Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларига мунтазам йўловчи қатновларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

«Победа» — «Аэрофлот-Россия ҳаво йўллари» гуруҳининг шуъба корхонаси, Россиянинг арзон авиакомпанияси бўлиб, штаб-квартираси Внуково (Москва) аэропортида жойлашган.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият