16:56 / 07.03.2023
314

Аёлларга эътибор - жамиятга эътибор

Аёлларга эътибор - жамиятга эътибор

Мамлакатимизда оила ва жамият ҳаётида хотин-қизлар муҳим ўрин ва мавқега эга, улар жамиятимизнинг ижтимоий-сиёсий, сиёсий-иқтисодий ҳаётидаги барча соҳаларда самарали меҳнат қилишмоқда.

8-март — Хотин-қизлар куни байрами арафасида Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармасида хизмат қилаётган аёл ходималарни рағбатлантириш, қолаверса маданий ҳордиқ чиқаришларини таьминлаш мақсадида Хива шаҳрига саёҳат уюштирилди.

Саёҳат давомида аёл ходималар Хива шахрининг  диққатга сазовор жойлари, меъморий объектлари ва қадимий ёдгорликлари, мадрасалар ҳамда мақбараларни, замонавий қурилиш объектларини томоша қилишиб, тарихий қадамжоларни зиёрат қилиб, бир олам таассурот билан қайтишди.

Бундан ташқари, 7 март куни бошқарма бошлиғи О.Р.Бозоров томонидан тизимда фаолият юритаётган хотин-қизларга байрам табриги эълон қилиниб, байрам совғалари ва гуллар улашилди.

Байрам муборак бўлсин азиз опа - сингиллар!


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият