Бюронинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан алимент қарздорликларини ундириш ва алимент тўлашдан бўйин товлаган шахсларни қонун доирасида жавобгарликка тортиш борасида муайян ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, Бюронинг Олмалиқ шаҳар бўлими иш юритувида бўлган 4 та ижро ҳужжати бўйича қарздорларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси 1-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилган.
Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 14.08.2017 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор А.Хамраевдан, ундирувчи И.Хамраева фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандини моддий таъминоти учун токи улар ўн саккиз ёшга тўлгунига қадар қарздорнинг ҳар ойда топган барча турдаги даромадларидан 1/3 қисми миқдорида алимент ундирилиши белгиланган бўлсада, қарздор 01.09.2018 йилдан 01.07.2022 йилга қадар жами 54.828.790 сўм миқдорида алимент пулларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келган. Шу сабабли жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар судининг 19.09.2022 йилдаги қарорига асосан МЖтКнинг 474-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга нисбатан 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Шунга қарамасдан, А.Хамраев содир этган ҳуқуқбузарлиги учун ўзига нисбатан маъмурий жазо қўлланилганидан кейин ҳам тегишли хулоса чиқармасдан икки ойдан ортиқ муддат мобайнида вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан қасддан бўйин товлаб келган.
Алимент қарзини ҳисоблаш тўғрисидаги 28.02.2023 йилдаги давлат ижрочисининг қарорга асосан, қарздор А.Э.Хамраевнинг алиментдан бўлган қарзи 01.03.2023 йилга қадар жами 64.255.606 сўмни ташкил қилган.
Шунга асосан, қарздорга нисбатан 28.02.2023 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси 1-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилган.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)