12:50 / 10.03.2023
375

Данғарада жарима майдонига олиб кирилган Lacetti сотилди

Данғарада жарима майдонига олиб кирилган Lacetti сотилди

     Бюронинг Данғара тумани бўлими иш юритувида бўлган ФИБ Қўқон туманлараро судининг 09.09.2022 йил кунги ижро ҳужжатига асосан қарздор Қ.А.дан “Капиталбанк” Яшнобод филиали фойдасига 109.476.325 сўм кредит қарзини ундириш, ундирувни гаров мулки бўлган Lacetti русумли автотранспорт воситасига қаратиш ҳақидаги ижро ҳужжати юзасидан  давлат ижрочиси томонидан қарздорга суд қарорини ижросини таъминлаш юзасидан ихтиёрий муддат берилган.

      Лекин, қарздор ихтиёрий муддат ичида суд қарорини ижросини таъминлаш чорасини кўрмаганлиги боис, бюро томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, 29.12.2022 йил куни гаров мулки қўшимча жавобгарга тегишли Lacetti русумли автотранспорт воситаси аниқланиб, жарима майдонига олиб кирилган ва аукцион савдога қўйилган эди.

     Аукцион савдоларда 06.03.2023 йил куни Lacetti автомашинаси 124.611.900 сўмга сотилди ва қарздорлик ундирилиб, ижро ҳужжатлари амалда тамомланди.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият