17:50 / 10.03.2023
190

Жиззахда МИБ ходимлари ташаббуси билан меҳнат ярмаркаси ўтказилди

Жиззахда МИБ ходимлари ташаббуси билан меҳнат ярмаркаси ўтказилди

Мажбурий ижро бюроси бошқармаси, шаҳар ва туман бўлимлари томонидан вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳусусан, алимент тўловчи оталардан фарзандлари учун моддий таъминот ундириш билан бир қаторда уларни иш билан бандлигини таъминлашга ҳам кўмаклашиб келинмоқда.

Шундай тадбирларда бири жорий йилнинг 10 март куни Жиззах шахрида ташкил қилиниб, унда суд томонидан алимент тўлаш мажбурияти юклатилган шахслар учун “Меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.

Ташкил этилган ярмаркага 30 га яқин қарздор ишсиз оталар жалб қилиниб, корхона ва ташкилотлар томонидан вакант ўринлар, меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун яратилган зарур шарт-шароитлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Ўтказилган бўш ўринлар маҳнат ярмаркасида 3 нафар алимент тўловчилар шу куннинг ўзида доимий иш жойига эга бўлган бўлсалар, 9 нафарига йўлланма берилди, қолганлари эса шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўлими томонидан ишсиз сифатида рўйхатга олинишига кўмаклашилди.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият