19:18 / 11.03.2023
117

Томонлар келишувига кўра 2 нафар оила қайта тикланди

Томонлар келишувига кўра 2 нафар оила қайта тикланди

Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти бошқармаси Пискент туман бўлими томонидан алимент ундирувлари билан боғлиқ ижро ҳужжатларининг ижроси бўйича нафақат вояга етмаган фарзандларни таъминоти, балки томонлар билан мулоқат қилиб, уларни яраштириш чораларини ҳам кўрмоқдалар.

  Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 14.01.2022 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор М.Мўминовдан, ундирувчи С.Джанабекова фойдасига вояга етмаган фарзанди таъминоти учун 1/4 қисм миқдорида алимент ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг 10.06.2022 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Р.Мирқосимовдан, ундирувчи Н.Дадаматова фойдасига вояга етмаган фарзанди таъминоти учун 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш бўйича ижро хужжатлари тарафлар ўзаро келишганлиги сабабли ундирувчиларнинг илтимосномаси ва тилхатига кўра “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 40-модда 1-бандига асосан тамомланган.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият