Ўзбекистон ҳарбийлари Покистондаги халқаро армия ўйинларида биринчи ўринни эгаллади

Ўзбекистон ҳарбийлари Покистондаги халқаро армия ўйинларида биринчи ўринни эгаллади
Фото: «Дунё»


Покистоннинг Хариан шаҳрида «Жамоавий руҳ» 6-халқаро армия ўйинларининг финал босқичи ўтказилди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

Баҳслар якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси қаторасига учинчи марта 1-ўринни эгаллади. Кейинги ўринларни Саудия Арабистони, Қозоғистон ва Таиланд жамоалари банд этган.

Покистон Қуролли кучлари Қуруқликдаги қўшинлари қўмондони генерал Асим Мунир Ўзбекистон жамоаси раҳбари — Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги бошқарма бошлиғига мусобақа бош соврини ва мукофотларни топширган.

«Ўзбекистон терма жамоаси яна бир бор юқори профессионализм ва юксак ҳарбий тайёргарликка эга эканлигини намойиш этди. Армия мусобақаларида Ўзбекистоннинг доимий иштирок этиб келаётганидан биз жуда хурсандмиз», — деди генерал Асим Мунир.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар