19:43 / 15.03.2023
309

Ўзбекистон бўйлаб 36 мингта аҳоли хонадонида қуёш панеллари ўрнатилади

Ўзбекистон бўйлаб 36 мингта аҳоли хонадонида қуёш панеллари ўрнатилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 мартдаги фармойиши эълон қилинди. Унга кўра, ҳудудларда 36,6 мингта аҳоли хонадонларида қуёш панелларини ўрнатилади.

2023 йилда республика ҳудудларида аҳоли хонадонларига кичик қувватли қуёш панелларини ўрнатишни рағбатлантириш бўйича “Қуёшли хонадон” дастури амалга оширилади.

Ушбу Дастур асосида мамлакат ҳудудларида 36,6 мингта аҳоли хонадонларида умумий қуввати 182,1 МВт бўлган қуёш панелларини ўрнатилади.

Шунингдек, Дастур доирасида қуёш панелларини ўрнатиш ва ундан фойдаланишни жадаллаштириш ҳамда ушбу ишларни рағбатлантириш мақсадида “Қуёшли маҳалла” танловини ўтказиш кўзда тутилган.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият