20:45 / 15.03.2023
161

Сурхондарёда хорижга чиқмоқчи бўлган ота 145 миллион сўмга яқин алимент тўлади

Сурхондарёда хорижга чиқмоқчи бўлган ота 145 миллион сўмга яқин алимент тўлади

Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг 2021 йил март ойидаги суд буйруғига асосан А.Мансуровдан собиқ турмуш ўртоғи фойдасига вояга етмаган уч нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларидан тегишли миқдорда алимент ундириш белгиланган.

Мажбурий ижро бюроси Шўрчи тумани бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилиб, алимент қарздорлигини ундириш мақсадида А.Мансуровнинг чиқиш ҳуқуқи вақтинча чеклаб қўйилган эди.

А.Мансуров чет элга чиқиш учун алимент тўловларини олдиндан ҳисоблаб беришларини сўраб Бюро ходимларига мурожаат қилди. Шундан сўнг, давлат ижрочилари томонидан фарзандларининг вояга етгунга қадар бўлган алимент миқдори олдиндан ҳисоблаб берилди ва 144 миллион 800 минг сўм алимент пули ижро ҳужжати бўйича пластик карта рақамига  ўтказиб берилиши таъминланди.

Ижро ҳужжати бўйича қарздор отага нисбатан қўлланилган барча чеклов чоралари бекор қилинди.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият