21:00 / 15.03.2023
171

Фуқарога 12 млн. 217 минг сўм маблағлар “Алимент тўловлари жамғармаси” ҳисобидан тўлаб берилди

Фуқарога 12 млн. 217 минг сўм маблағлар “Алимент тўловлари жамғармаси” ҳисобидан тўлаб берилди

Мажбурий ижро бюросининг Гулистон шаҳар бўлими иш юритувида бўлган Фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро судининг 14.09.2020 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор A.Холиқназаровдан ундирувчи Н.Холиқназаров фойдасига 2 нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ойда ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадининг 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати қўзғатилган ва ижро ҳаракатлари олиб борилган.

Қарздор A.Холиқназаров бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан алимент пулларини ўз вақтида тўлашдан бўйин товлаганлиги сабабли, 05.04.2021 йилги жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судининг ҳукмига асосан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси билан 6 (олти) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган ва жабрланувчи Н. Холиқназаров фойдасига 12 млн. 217 минг сўм зарар ундириш белгиланган.

Қарздор A.Холиқназаров муқаддам алимент маблағларини тўлашдан бўйин товлагани учун жиноий жавобгарликка тортилишига қарамасдан, бундан тегишли хулоса қилмасдан, ушбу ҳаракатини янада давом эттирди.

Шу сабабли, жорий йилнинг 09 феврал куни Бюронинг Сирдарё вилояти бошқармаси суриштирув ва маъмурий амалиёт шуъбаси томонидан ЖКнинг 122-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Шунингдек, кўрилган мажбурий ижро ҳаракатлари самарасиз бўлганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Алимент тўловлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 427-сонли Қарори билан алимент тўловларини қоплаб бериш ҳақида қарор қабул қилинди ҳамда  12 млн. 217 минг сўмлик маблағлар «Алимент тўловлари» жамғармаси ҳисбидан ундирувчи Н. Холиқназаровга тегишли AТ "Aлоқабанк" даги паластик картасига ўтказиб берилди.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият