Жиззахда МИБ ходимлари эҳтиёжманд фуқаролар фойдасига 92,2 млрд. сўм маблағларни йўналтирди
Жорий йилнинг 15 март куни Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилоят бошқармасида, оммавий ахборот воситалари, журналист ва блогерлар иштирокида “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижро этиш соҳасида амалга оширилган ишлар, шунингдек, мазкур соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Бюронинг Жиззах вилоят бошқармаиси томонидан ўтган 2 ойида жами 94.243 та ижро ҳужжатлари юзасидан мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилган бўлиб, улар бўйича ижрога қаратилган мажбурий мулкий ундирувларнинг умумий суммаси 1 трлн. 562 млрд. сўмни ташкил қилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.11.2020 йилги ПФ-6118-сонли Фармонига асосан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни қўллаб қувватлаш учун 2020-2023 йилларда 92 млрд. 218 млн. сўм маблағлар ундирилиб, ундирилган маблағларнинг 50 фоизи, яъни 46 млрд. 100 млн. сўми маҳсус ҳисоб рақамларга йўналтирилди.
Асосий эътибор фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари манфаатларини кўзлаб чиқарилган мажбурий ундирув билан боғлиқ қарорлар ижросини таъминлашга қаратиб келинмоқда.
Хусусан, ўтган даврда фуқаролар фойдасига 7 млрд. ва тадбиркорлар фойдасига 69 млрд. сўм қарздорликлар амалда ундирилиши таъминланди.
Шу билан бирга, уй-жойи ёки бошқа кўчмас мулки бузилган фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектлари фойдасига маҳаллий давлат ҳокимлик органларидан 244 млн. сўм компенсация пуллари ундириб берилиши таъминланган.
Номулкий тусдаги фуқарони уйга киритиш ва уйдан чиқариш ҳақидаги 150 та, бола олиб бериш ёки у билан кўриштириш ҳақидаги 133 та ижро ҳужжатлари ижроси таъминланиб, жами 371 нафар фуқароларнинг ҳуқуқлари тикланди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)