date
views 633

Ўзбекистонликлар Наврўз байрамида неча кун дам олади?

Ўзбекистонликлар Наврўз байрамида неча кун дам олади?

Президент фармонига кўра, 2023 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган.

Шунга кўра, Наврўз байрами муносабати билан 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар – 5 кун, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар – 4 кун дам олади.

Шундай қилиб, ҳафтасига 6 кун ишлайдиган ўзбекистонликлар қуйидаги дам олиш кунларига эга бўлади:

  • 2023 йил 19 март (якшанба) - тақвим бўйича дам олиш куни;
  • 2023 йил 20 март (душанба) - қўшимча ишланмайдиган кун/кўчирилган дам олиш куни;
  • 2023 йил 21 март (сешанба) - дам олиш куни;
  • 2023 йил 22 март (чоршанба) - қўшимча ишланмайдиган кун/кўчирилган дам олиш куни.

Ҳафтада 5 кун ишлайдиганлар қуйидаги кунларда дам олади:

  • 2023 йил 18 март (шанба) - тақвим бўйича дам олиш куни;
  • 2023 йил 19 март (якшанба) - тақвим бўйича дам олиш куни;
  • 2023 йил 20 март (душанба) - қўшимча ишланмайдиган кун/кўчирилган дам олиш куни;
  • 2023 йил 21 март (сешанба) - дам олиш куни;
  • 2023 йил 22 март (чоршанба) - қўшимча ишланмайдиган кун/кўчирилган дам олиш куни.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонликлар Наврўз байрамида неча кун дам олади?