20:39 / 16.03.2023
391

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги чегара чизиғи 5 километрга узайтирилади

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги чегара чизиғи 5 километрга узайтирилади

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги чегара чизиғи 5 километрга узайтирилади. Бу ҳақда Қозоғистон Сенатининг умумий йиғилишидан сўнг Қозоғистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Роман Василенко маълум қилди, деб ёзди Kazinform.

«Сўнгги 19 йил ичида демаркация билан боғлиқ жараёнлар давомида чегара чизиғи ўтадиган нуқталарга аниқлик киритилди. Бу масалада ҳар икки томоннинг маҳаллий аҳолиси манфаатлари ва чегарани қўриқлашнинг қулайлиги инобатга олинди. Шу тариқа чегара чизиғи 5 километрга узайтирилди. Аниқроқ айтганда, бутун чегара узунлиги 2356 километр 666 метрни ташкил этди. Шу тариқа у 5 километрга кенгайди», — деди Роман Василенко.

Унинг қайд этишича, демаркация вақтида дарё ўзани ўзгариб кетгани аниқланган.

«Бизни Ўзбекистон билан иккита дарё – Сирдарё ва Келес бирлаштириб туради. Канал йўналиши ва оролчалар ўзгариб бормоқда. Чегара анъанавий равишда дарё бўйлаб чизилади. Чегара узунлигининг ўзгариши ўтган йилнинг 22 декабрида имзоланган чегарани демаркация қилиш бўйича якуний келишувга боғлиқ», деб аниқлик киритди вазир ўринбосари.

Аввалроқ сенаторлар «Қозоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида Қозоғистон-Ўзбекистон давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш ҳақида»ги Қозоғистон Республикаси қонуни лойиҳасини қабул қилган эди.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият