22:14 / 17.03.2023
231

Саида Мирзиёева: “Мен доим гендер зўравонликнинг сабабларини тушунишга, излашга ҳаракат қиламан”


Фото: Telegram / @SShMirziyoyeva

Президент администрациясининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўба мудири Саида Мирзиёева БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили билан оилалардаги зўравонликнинг олдини олишга қаратилган қонун лойиҳаси юзасидан суҳбатлашди.

Учрашув давомида оилалардаги зўравонликни криминаллаштириш ва бундай ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган, ҳозирда Олий Мажлис муҳокамасида бўлган тегишли қонун лойиҳаси борасида ўзаро фикр алмашилган. Шунингдек, Саида Мирзиёева вакилга оилавий зўравонликнинг оқибатлари эмас, аксинча сабаблари билан курашиш зарурлиги борасидаги мулоҳазалари билан бўлишган.

Учрашувда, шунингдек, хотин-қизларнинг иқтисодий салоҳиятини ривожлантириш учун қўшимча имкониятлар яратиш режалари ҳам муҳокама қилинган.


Фото: Telegram / @SShMirziyoyeva

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият