08:05 / 18.03.2023
238

Зафар Ҳошимов янги таҳрирдаги конституциянинг тадбиркорлар учун афзалликлари ҳақида гапирди

Зафар Ҳошимов янги таҳрирдаги конституциянинг тадбиркорлар учун афзалликлари ҳақида гапирди

Андижон вилояти Асака туманида 17 март куни “Конституция ўзимизники” шиори остида Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича тарғибот тадбири ва концерт-шоу дастури бўлиб ўтди.



Унда тадбиркор Зафар Ҳошимов янги таҳрирдаги конституцияда тадбиркорларнинг ҳуқуқлари, уларга берилаётган афзалликлар ҳақида гапириб берди. У, шунингдек, ҳозирда тадбиркорлар бозори бўш эканини айтиб, барчани мазкур фаолиятга чақирган. 

Биз тадбиркорларга нима керак? Мол-мулк ҳуқуқимиз муҳофаза бўлиши ва давлат мол-мулкни ҳимоялаб, кафолатлаб бериши керак. Бу нарса асосий қонунга кириши керак. Бу нарса белгиланган ўзгаришлар. Авваллари бирор ким Андижондан келиб Тошкентда ишлай олмасди, пропискаси бўлмаса етаклаб олиб кетишарди. Улар биз каби Ўзбекистон фуқароси бўлган. Меҳнат бозори ва фуқароларнинг эркин ҳаракатланиши ҳам янги таҳрирдаги конституцияда кафолатланиб берилмоқда.

Яна бир нарса айтиш керак, бу рақобат муҳити. Давлат мулки бўладими ёки ер қандай берилаётганини билмас эдик. Ҳозир бу очиқ-ойдин аукционларда шаффоф тақсимланяпти. Бу ҳам тадбиркорлар учун жуда муҳим омил бўлди. Тадбиркорлар учун яна бир омил: солиқ тизими. Солиқ тизимининг адолатли бўлиши янги қомусимизда ўз ифодасини топмоқда. Бизнинг бозоримиз ҳамон бўш, жуда кўп имкониятлар бор.

Мен барчани кафолатланган, муҳофаза қилинган тадбиркорлик фаолиятига таклиф қилиб қоламан. Тадбиркор ва фуқаро сифатида шуни айтаманки, бу конституция меники, сеники, бизники, ўзимизники”, — дейди тадбиркор.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият