Фарғона вилоятида 55 метрли лаваш тайёрланди (фото)

Фарғона вилоятида 55 метрли лаваш тайёрланди (фото)

Фарғона шаҳрида Ислом Каримов номидаги вилоят театр-концерт саройида Наврўз байрами муносабати билан ўтказилган тантаналар давомида 55 метрли лаваш тайёрланди, дея хабар берди “Дарё”.

Қайд этилишича, бу айни вақтга қадар Ўзбекистонда тайёрланган энг узун лаваш ҳисобланади. Бу орқали Тошкентда тайёрланган 21,5 метрли, Андижонда тайёрланган 17 метрли, Фарғонада тайёрланган 25 метрли лаваш рекорди янгиланган.

Фарғона вилоятида 55 метрли лаваш тайёрланди (фото)

Бош ошпаз Баҳромжон Иброҳимовнинг маълум қилишича, бунинг учун 15 килограмм бодринг, 15 килограмм помидор, 40 килограмм гўшт, 10 килограмм чипс, 15 литр соус, 40 литр майонез ҳамда 55 метр лаваш хамири керак бўлган.

55 метрли лавашни тайёрлаш учун 40 нафар моҳир ошпаз жалб қилинган.

Фарғона вилоятида 55 метрли лаваш тайёрланди (фото)

45 дақиқада тайёрланган катта лавашни мутахассислар ўлчаб кўриб, 55 метр эканини аниқлаган.

Ушбу лаваш тайёрланишини кузатиш мақсадида минг нафарга яқин томошабинлар йиғилган.

Фарғона вилоятида 55 метрли лаваш тайёрланди (фото)

Лаваш тайёр бўлгач, байрам сайли иштирокчиларига улашилган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар