20:34 / 20.03.2023
358

Жиззахда «вайнер»ларни жазолаган суднинг қарори ноқонуний деб топилди

Жиззахда «вайнер»ларни жазолаган суднинг қарори ноқонуний деб топилди

Бир муддат олдин Жиззахда ИИО ходимининг хизмат формасини ноқонуний кийиб видео олганликда айбланган икки нафар вайнер (ижтимоий тармоқлар учун қисқа кўнгилочар видеолавҳалар ишловчи)ларнинг бири 15 суткага, унинг шериги эса 10 суткага қамалгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Мазкур суд ҳукми ижтимоий тармоқларда баҳс-мунозараларга сабаб бўлгач, вилоят прокуратураси томонидан ўрганилди.

Вилоят прокуратураси берган маълумотга кўра, жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол туман судининг 13 мартдаги қарорига кўра, фуқаро У.Ў. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси ва 209-1-моддаси, фуқаро Д.У. эса ушбу кодекснинг 183-моддаси билан ҳуқуқбузар деб топилиб, уларга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Ушбу суд қарори ноқонуний бўлганлиги сабабли, Ғаллаорол туман прокуратураси томонидан уни бекор қилиш юзасидан апелляция тартибида протест келтирилди.

Протестга асосан маъмурий иш 18 мартда Жиззах вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида кўриб чиқилиб,  У.Ў ва бошқаларнинг ҳаракатларида ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд эмас деб топилиб, У.Ў ва  Д.У.лар суд залидан қамоқдан чиқарилган ҳолда уларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланиши таъминланди.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззахда «вайнер»ларни жазолаган суднинг қарори ноқонуний деб топилди