12:24 / 21.03.2023
315

Тошкентда аҳоли гавжум жойларда мусодара қилинган мол-мулклар ярмаркаси ташкил этилди

Тошкентда аҳоли гавжум жойларда мусодара қилинган мол-мулклар ярмаркаси ташкил этилди

Жорий йилнинг 18-19-20 март кунларида Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан қонунчилик талаблари асосида ижро хужжатлари бўйича қарздорлик эвазига хатланган, олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказилиши белгиланган товар-моддий бойликларни арзонлаштирилган нархларда тезроқ сотиш мақсадида савдо ярмаркалари ташкил қилинди.
Баҳолаш ташкилотлари томонидан қонунчилик асосида экспертизадан ўтказилиб, белгилаб берилган баҳоларда сотилаётган ушбу товарлар, албатта, бозор нархидан анча арзонлиги билан ажралиб туради.
Мазкур мол-мулкларнинг сотилишидан тушган маблағлар биринчи навбатда фуқароларнинг ижро хужжатлари бўйича қарздорлигини қоплаш учун йўналтирилади ва агарда тушган маблағлар қарздорликдан кўп бўлса, фарқ суммаси фуқарога қайтариб берилади.
 
Дилмурод Касимов
Бош прокуратура ҳузуридаги
Мажбурий ижро бюросининг
Тошкент шаҳар бошқармаси катта инспектори

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият