Ўзбекистонда 5-6 балли зилзила қайд этилди

21 март, Тошкент вақти билан соат 21:47 да Афғонистонда рўй берган зилзила Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳудудларида сезилди.
Республика сейсмопрогностик мониторинг маркази хабарига кўра, зилзила магнитудаси 6,6 бўлган. Зилзила эпицентри Тошкентдан 561 км жануби-шарқда.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
- Сурхондарё вилоятида 5-6 балл;
- Тошкент шаҳри, Фарғона, Сирдарё, Жиззах, Андижон, Самарқанд, Наманган, Қашқадарё, Навоий ва Бухоро вилоятларида 5 балл;
- Хоразм вилоятида 4-5 балл;
- Қорақалпоғистон Республикасида 4 балл.
Зилзила координаталари: 36,41 градус шимолий кенглик; 70,98 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=6,6. Чуқурлик 220 км.
Ер қимирлаши вертикал характерга эга бўлди. Тошкент шаҳрида ер қимирлаши давомли бўлди, қатор жойларда кўп қаватли уйда яшовчилар ва савдо марказларидаги одамлар кўчага чиқиб олишди.






























Изоҳлар 0
…