11:23 / 22.03.2023
151

Ўзбекистонда «маҳалла назорати» ва «маҳалла раиси сўрови» институтлари жорий этилади

Ўзбекистонда «маҳалла назорати» ва «маҳалла раиси сўрови» институтлари жорий этилади

Ўзбекистон президенти маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади. Табрик матни давлат раҳбари матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.

Маълум қилинишича, маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётдаги ролини янада ошириш бундан буён ҳам эътибор марказида бўлади. Шу мақсадда маҳалла фуқаролар йиғинига ўзи жойлашган ҳудуддаги халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари сессияларига таклифлар киритиш, кенгаш қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва муҳокама қилишда иштирок этиш ҳуқуқи берилмоқда. 

Шунингдек, аҳоли ўртасида эътирозларга сабаб бўлаётган ижтимоий муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш учун маҳалла раиси томонидан муҳокамалар ўтказиш, ҳар ойда маҳалла кенгашида тегишли давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг ахборотларини эшитиш амалиёти йўлга қўйилиб, “маҳалла назорати” ва “маҳалла раиси сўрови” институтлари жорий этилади.

Бу йил тарихимизда биринчи марта тажриба тариқасида ҳар бир ҳудуддаги битта туманда “маҳалла бюджети” тизими ўрнатилиб, мол-мулк ва ер солиғининг бир қисмини маҳаллаларнинг ўзида қолдириш кўзда тутилмоқда. Бу эса маҳаллаларимиз ҳудудидаги мавжуд муаммоларни бевосита улар томонидан мустақил ҳал этилишида муҳим аҳамиятга эга. Ушбу тажрибанинг амалий натижаларига қараб, келгусида уни бутун республикамизда йўлга қўйиш масаласини кўриб чиқамиз. Бир сўз билан айтганда, маҳаллаларни фуқаролик жамиятининг таянч устунига, чинакам халқчил тузилмага айлантириш учун барча чора-тадбирларни кўрамиз”, дейилади табрик матнида.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият