![Тадбиркор фойдасига 61,6 млн. сўм жиноий зарар ундирилди](/uploads/posts/2023-03/photo_2023-03-23_20-26-48.webp)
Мажбурий ижро бюроси Шайхонтохур туман бўлими иш юритувида ЖИБ Термиз шаҳар судининг ижро варақасига асосан, қарздор "Трастбанк"ХАБ дан ундирувчи "TERMIZ METAL MONTAJ" МЧЖга 61.650.000 сўм жиноят натижасида етказилган зарар суммасини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд эди.
Бюронинг туман бўлими давлат ижрочиси Ш.Отабоев томонидан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан, ижро ҳужжатини қўзғатиш бўйича қарор қабул қилиниб, қарздорга ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўлиқ тушунтирилган.
Қарздор банкдан 61.650.000 сўм жиноят натижасида етказилган зарар суммалари ундирилиб, мазкур ижро иши Қонуннинг 41-моддасига асосан тамомланди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг ![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар