
АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида 5 июнь куни ўтказилган “АҚШ гўзали” танловида 26 ёшли, вашингтонлик ҳарбий хизматчи қиз Дешона Барбер ғалабага эришди, деб хабар берди “Даракчи” нашри.

Истеъфодаги ҳарбий хизматчининг қизи, “Колумбия округи гўзали” унвони эгаси, Виржиния штати Университетининг бизнес-менежмент факультетини тугатган Дешона отасининг изидан бориб, АҚШ қуролли кучлари, қуруқликдаги қўшинлари сафига ёзилади. У Форт-Мид базасида капитан унвонини олгунга қадар хизмат қилади. Унинг фикрича, ҳарбий хизматчи аёлларнинг ҳарбий эркаклардан фарқи йўқ, АҚШда жинс одамни чегаралаб қўймайди.

Айнан Дешора Барбер йил охирида ўтказиладиган “Коинот гўзали” танловида АҚШ шарафини ҳимоя қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар