20:20 / 24.03.2023
80

Қумқўрғонда электр энергиядан бўлган қарздорлик учун “Cobalt” ва “Tico” автомашиналари хатловга олинди

Қумқўрғонда электр энергиядан бўлган қарздорлик учун “Cobalt” ва “Tico” автомашиналари хатловга олинди

Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан, қарздор «Какайди Пахтакори» ФХ ҳисобидан «Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари» АЖ фойдасига жами 104 миллион 172 минг сўм  қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари Мажбурий ижро бюроси Қумқўрғон туман бўлими иш юритувига қабул қилиниб, ижро ҳаракатларига киришилди.
 
Бюронинг туман бўлими томонидан Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонуннинг тегишли моддаларига асосан қарздор фермер хўжалигининг ҳисоб рақамларига банд солиниб, инкассо топшириқномалари юборилди.
 
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида фермер хўжалиги раҳбарига тегишли бўлган “Cobalt” ҳамда “Tico” русумли автотранспорт воситалари хатловга олиниб, вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига олиб келинди ҳамда хатланган мулклар онлайн аукцион савдолари орқали реализация қилиниши ҳақида огоҳлантирилди.
 
Шундан сўнг, фермер хўжалиги раҳбари автомашиналарини қайтариб олиш учун электр энергиясидан бўлган жами қарздорлигини тўлиқ  бартараф этди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қумқўрғонда электр энергиядан бўлган қарздорлик учун “Cobalt” ва “Tico” автомашиналари хатловга олинди