Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда фуқаро Н.М. дори воситаларини ноқонуний муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, ўзининг «Spark» русумли автотранспорт воситасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 271,8 млн сўмлик 9 турдаги жами 17 904 дона дори воситаларини Тошкент шаҳрига ўтказиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб борингCtrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар