11:23 / 27.03.2023
237

Ўзбекистон Интерполи томонидан қидирилаётган шахс Швециядан экстрадиция қилинди

Ўзбекистон Интерполи томонидан қидирилаётган шахс Швециядан экстрадиция қилинди
Фото: ИИВ

Тошкент ва Стокҳолм Интерпол Миллий марказий бюроларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари ҳамда Лион шаҳрида ўтказилган Миллий марказий бюролар раҳбарларининг йиллик конференция давомидаги учрашувлар натижасида Швециядан биринчи марта қидирувдаги шахс Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.

Қидирилаётган шахс ноқонуний бойиш мақсадида бир гуруҳ шахслар билан тил бириктириб, пухта ўйланган режага мувофиқ, тегишли ҳужжатларни қалбакилаштириш орқали кўчмас мулкни сотиш билан шуғулланган ва ўзининг ушбу ҳаракатлари орқали катта моддий зарар етказган.

Олинган маълумотларга кўра, у Европа Иттифоқи мамлакатлари ҳудудида яширинган, аммо тезкор-қидирув тадбирлари давомида қидирувдаги шахс Швеция ҳудудида аниқланган ва ҳибсга олинган.

Ўзбекистон Бош прокуратурасининг экстрадиция тўғрисидаги илтимосномаси қаноатлантирилганидан сўнг ушбу шахс Интерпол ММБ ходимлари ҳамроҳлигида Ўзбекистонга олиб келинди.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият