23:33 / 27.03.2023
279

Бухоро тиббиёт техникуми кафедра мудири қўлга олинди

Бухоро тиббиёт техникуми кафедра мудири қўлга олинди

Бухоро тиббиёт техникумининг «Санитария-эпидемиология ва умумий гигиена» кафедраси мудири Ф.Ф.нинг пора билан ушлангани маълум қилинди.

Ҳолатга кўра, фуқаро М.Ш. «Санитария-эпидемиология ва умумий гигиена» кафедраси мудири Ф.Ф.нинг қабулига 19 ёшли жияни З.Ш.ни Бухоро тиббиёт техникумига ўқишга қўшимча қабул қилишда кўмаклашишини сўраб кирган.  Ф.Ф. эса ўз «хизмати» эвазига ундан жами 1000 АҚШ доллари талаб қилган.

М.Ш. кафедра мудирининг ушбу ҳаракатларидан норози бўлиб, ҳуқуқ-тартибот идоралари номига тегишли тартибда ариза билан мурожаат қилган.

Шундан сўнг ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган фаол тадбир давомида кафедра мудири сўраган пулларни олаётган вақтда ушланган.

Айни пайтда Ф.Ф.нинг ҳатти-ҳаракатлари юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухоро тиббиёт техникуми кафедра мудири қўлга олинди