21:50 / 28.03.2023
218

Судьялар олий кенгашида қатор тайинловлар амалга оширилди

Судьялар олий кенгашида қатор тайинловлар амалга оширилди

Судьялар олий кенгашида 28 март куни қатор тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда кенгаш ахборот хизматида хабар берилди.

Хабарга кўра, президент фармойиши билан Сарварбек Раҳмонов судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Жиззах вилояти маъмурий судининг раиси лавозимига тайинланди. У тайинловгача Олий суднинг судьяси лавозимида ишлаган.

Шунингдек, президентнинг фармойиши билан:

  • Ибрагим Алимов — судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига, шундай беш йил муддатга Тошкент шаҳар суди раисининг ўринбосари — иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимга (бунгача Олий суднинг судьяси лавозимида ишлаган);
  • Азамат Шодмонович Икромов — судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига, шундай беш йил муддатга Тошкент вилоят суди раисининг ўринбосари — иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига (Олий суднинг судьяси лавозимида ишлаган) тайинланди.

Бундан ташқари, М.Н. Саидов ёзма аризасига асосан Тошкент шаҳар суди раисининг ўринбосари — иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан, А.Х. Шукуруллаев одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузгани учун Тошкент вилоят суди раисининг ўринбосари — иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан озод этилди.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият