15:36 / 29.03.2023
305

Тошкентдаги муштлашув бўйича жиноят иши қўзғатилди

Тошкентдаги муштлашув бўйича жиноят иши қўзғатилди

Жорий йилнинг 26 март куни тахминан соат 23.00 ларда вояга етмаган 2005 йилда туғилган Баҳодир Ф. дўстлари билан Сергели туманида футбол ўйнаётган вақтида, 2002 йилда туғилган Жасур Р. ва 2003 йилда туғилган Фазлиддин М.лар уларга шовқин солмаслигини айтиб, эътироз билдирган. Натижада улар ўртасида оғзаки жанжал бошланган ва шу атрофдан ўтиб кетаётган фуқаролар уларни ажратган.

Орадан бир оз вақт ўтиб, тахминан соат 23.30 ларда Баходир Ф. ва унинг акаси 2001 йилда туғилган Бахтиёр Р. Миробод тумани Қўйлиқ-4 мавзесида Жасур Р., Фазлиддин М., 2002 йилда туғилган Улуғбек М., 2004 йилда туғилган Аброр Н. билан жанжаллашган. Натижада, Баходир Ф. «Чап кафт соҳаси кесилган жароҳати, бош соҳаси шилинмаси» ташхиси билан, Бахтиёр Р. «БМЁЖ, бурун суяги синиши, юз соҳаси йиртилган жароҳати» ташхиси билан касалхонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси («Безорилик») билан жиноят иши қўзғатилган. Гумон қилинувчилар процессуал тартибда ушланган. Тергов давом этмоқда.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият