ИИВ Киберхавфсизлик маркази ижтимоий тармоқларда “Tesla” компанияси номидан фойдаланиб сохта хабар тарқатилаётгани ҳақида огоҳлантирди.
Қайд этилишича, фирибгарлар томонидан тарқатилаётган хабарларда Ўзбекистонда истиқомат қилувчи аҳоли TeslaX янги лойиҳаси учун 200 доллар пул тикиб, уни 4 минг долларга айлантириб олиш мумкинлиги таъкидланади.
Киберхавфсизлик маркази бундай мазмундаги хабарлар келса, уларга асло ишонмаслик, бу хабарлар ёлғон эканлиги ҳақида огоҳлантирган.
“Фейк хабарларга алданманг, батафсил маълумотларни олиш учун бизнинг каналларимизни кузатиб боринг. Tesla компаниясига оид янгиликлардан хабардор бўлиш учун унинг расмий саҳифаси билан танишиб бориш тавсия этилади”, дейилади расмий баёнотда.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб борингCtrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар