138
Ғузорда электр таъминоти корхонасига фермер хўжалигидан салкам 200 млн. сўм қарздорлик ундириб берилди
![Ғузорда электр таъминоти корхонасига фермер хўжалигидан салкам 200 млн. сўм қарздорлик ундириб берилди](/uploads/posts/2023-03/photo_2023-03-30_16-04-47.jpg)
Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан электр энергияси ва табиий газ таъминоти корхоналари фойдасига ундирув билан боғлиқ суд ҳужжатларининг ижроси таъминланиб, бу борада муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Бюронинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ҳудудий бўлимлари томонидан жорий йил ўтган даври мобайнида суд қарорларига асосан ҳудудий электр тармоқлари корхонасига фойдасига 3,7 млрд. сўм қарздорликлар ундирилиши таъминланган.
Жумладан, Бюронинг Ғузор туман бўлими иш юритувидаги Ғузор туманлараро иқтисодий судининг туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан қарздор “Хушназаров Худойберди” фермер хўжалиги ҳисобидан “Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари” АЖ фойдасига жами 195,7 млн. сўм ундириш белгиланган.
Бўлим томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздор фермер хўжалигидан ҳудудий электр тармоқлари корхонасига етказилган зарар тўлиқ ундирилиб, таъминотчи корхонага ўтказиб берилиши таъминланди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг ![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар