Тошкентда 2000 АҚШ долларига сотиб олинган махсус масофавий сканер ёрдамида автомобил эшигини очиб, ўғирлик қилаётган ҳуқуқбузарлар қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 2 март куни тунда жиноий гуруҳ Чилонзор туманида махсус пульт орқали «Lacetti» русумли автомобили эшигини очиб, автомобиль салонидан 307 миллион сўм пулни ўғирлаб кетган.
Жиноий гуруҳ ўзининг навбатдаги ўғирлик пайтида қўлга олинган. Улар уч киши бўлиб, махсус ясалган пульт ёрдамида автомобилларнинг эшигини бемалол очиб, ёпа олган.
Маълум қилинишича, ушбу қурилма Қозоғистондан олиб келинган.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар