18:21 / 03.04.2023
445

«Ўзгидромет» директори огоҳлантирувчи хабар билан чиқди

«Ўзгидромет» директори огоҳлантирувчи хабар билан чиқди

«Ўзгидромет» директори Шерзод Ҳабибуллаевга кўра, бугун 20:00-23:00 вақтда республикамиз бўйича жала ёмғир кузатилиши кутилмоқда.

Фақат Нукус, Урганч, Aндижон шаҳарларида жала ёмғирлар кузатилмаслиги прогноз қилинди.

Эслатиб ўтамиз, «Ўзгидромет» эълон қилган ҳафталик маълумотга кўра, бугун ва ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича об-ҳавони юқори сиклон белгилайди, бунинг натижасида республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда, 3-4 апрел кунлари Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғиши кучли бўлади.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият