19:40 / 03.04.2023
509

Хоразмда меҳрибонлик уйи қизлари билан жинсий алоқа қилган мансабдорлар иши судда қайта кўриб чиқилади

Хоразмда меҳрибонлик уйи қизлари билан жинсий алоқа қилган мансабдорлар иши судда қайта кўриб чиқилади

Хоразмда оилавий болалар уйи раҳбари уч нафар вояга етмаган тарбияланувчини 10 ой давомида вилоят адлия бошқармаси ва туман фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиқлари билан жинсий алоқада бўлишга мажбурлагани ҳақида хабар берилганди.

Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига 3 апрель куни Хоразм вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 27 декабрдаги ажримини А. М. ва А. Қ.га оид қисмини бекор қилиб, ишни янгитдан апелляция инстанцияси судида кўриш учун юбориш тўғрисидаги вилоят прокуратурасининг кассация тартибидаги протести келиб тушди.

Ушбу протест Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида кассация тартибида жорий йилнинг 6 апрель куни Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилиши маълум қилинади.

Қўшимча маълумот суд жарайони якуни бўйича берилади.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият