Бош прокуратура уч фарзанди билан 9-қаватдан сакраган аёл ҳақида маълумот берди

Сергели туманида аёл 3 нафар фарзанди билан ўзини 9 қаватдан ташлагани ҳақида хабар тарқалди.
Бош прокуратура ахборот хизматининг маълум қилишича, воқеа 3 апрель куни соат тахминан 19:20 да Сергели туманининг 8-мавзесида содир бўлган.
27 ёшли А.Д фарзандлари, 2018 йилда туғилган С.Й., 2019 йилда туғилган С.А ва 2022 йилда туғилган С.Р.ни қасддан ўлдириш мақсадида, уларни ётоқхона деразаси олдига олиб борган. Аввал 5 ёшли ва 4 ёшли ўғилларини 9-кават деразасидан ташлаб юбориб, сўнг кичик фарзанди С.Р. билан бирга сакраб, ўз жонига касд қилган.
Аёл ва фарзандлари олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.































Изоҳлар 0
…