Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги масжидда ўзганинг кийимидан 9 миллион сўм пул ўғирлаган эркак қамоққа олинди.
Хабарга кўра, ҳолат 15 февраль куни 16:20 ларда "Новза" жоме масжидида содир бўлган. Ушбу масжидга намоз ўқиш мақсадида келган фуқаро С. курткасини таҳоратхонада қаровсиз қолдирган ва номаълум шахс куртканинг ички чўнтагидан 6 миллион 800 минг сўм ва 200 доллар ўғирлаб кетган.
“Таҳоратхонага кирганимда чўнтагимда 9 миллион сўм бор эди. Таҳорат олиб бўлганимдан кейин қарасам, пулим йўқ экан. Кейин тегишли жойларга мурожаат қилдим. Чилонзор тумани ички ишлар бўлими тез фурсатда топди”, — дейди жабрланувчи.
Аниқланишича, ушбу жиноятни муқаддам Жиноят кодексининг 169-моддаси, яъни ўғрилик жиноятини содир этиб, суд томонидан жазо олган шахс содир этган.
“Масжид таҳоратхонасига кирдим. Курткасининг ички чўнтагида 100 мингталик пуллар бор эди. Уни олиб, курткамни олиб чиқиб кетдим. Мен пулларни ишлатиб юбордим”, — дейди айбланувчи.
Мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар