![Савдо қоидасини бузган тадбиркор 91 млн. сўм жарима тўлади](/uploads/posts/2023-04/photo_2023-04-04_14-19-59.jpg)
Жиноят кодексининг 189-моддасида савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган. Бунда, товарлар савдоси ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини жуда кўп миқдордаги қийматда (базавий ҳисоблаш миқдорининг беш юз баравари ва ундан ортиқ) бузиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари тарзидаги жазолар белгиланган.
Шунга кўра, жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти Қува туман суди қарздор Ф.М. савдо қоидаларини бузганлиги учун унга нисбатан БҲМнинг 450 баравари миқдорида, 91 228 500 сўм жарима жазоси тайинлаган.
Ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида Бюронинг Андижон туман бўлими томонидан ижро иши қўзғатилиб, қарздор огоҳлантирилган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор Ф.М. дан 91 228 500 сўм жарима пуллари тўлиқ ундирилди.
Бюронинг Андижон туман бўлими
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг ![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар