Наманган туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан қарздор “К.А.Й.” МЧЖдан ундирувчи “Агробанк” АТБ фойдасига 2 миллиард 278 миллион сўм кредит қарзини ундириш кўрсатиб ўтилган.
Ундирувни эса гаровдаги қўшимча қарздор “К.Р.” жамиятига тегишли Давлатобод тумани “Порлоқ” маҳалла фуқаролар йиғинидаги бино-иншоотларига қаратиш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати бюронинг Давлатобод туман бўлими иш юритувига келиб тушган. Айнан ижро ҳаракатлари жараёнида қизиқ ҳолат содир бўлган. Яъни мазкур жамиятдан “Ҳамкорбанк” АТБ фойдасига 376 миллион 450 минг сўм кредит қарздорликни ундириш ва ундирув яна юқоридаги манзилдаги бино-иншоотга қаратилган. Мазкур икки ҳужжат синчковлик билан ўрганилганда жамият раҳбарлари гаровга қўйилган бино-иншоот бўйича давлат нотариал идораси номига тақиқдан ечиш учун қалбаки ҳужжатлар расмийлаштиришган.
Аниқланган ҳолат юзасидан бюронинг Давлатобод туман бўлими томонидан қарздор жамият раҳбарларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 228-моддаси 2-қисми “б” банди, 228-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суд томонидан жазо муқаррарлиги таъминланди. Амалга оширилган ижро ҳаракатлари натижасида бино-иншоотлар “E-ijro auksion” ягона электрон савдо майдончаси орқали реализация қилинди ва жиноят натижасида АТБ “Агробанк” ва “Ҳамкорбанк”ка нисбатан етказилган зарар тўлиқ қопланиб, ижро ҳужжати ижроси амалда тамомланиши таъминланган.