18:48 / 05.04.2023
455

Асраб олган 13 ёшли қизини зўрлаган эркакка жиноят иши қўзғатилди

Асраб олган 13 ёшли қизини зўрлаган эркакка жиноят иши қўзғатилди

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида ўзи асраб олган 13 ёшли қизни зўрлаган, қиз ҳомиладор бўлиб қолгач, эркак ҳомилани мажбуран олдириб ташлагани ҳақида хабарлар тарқалганди. Олий суд матбуот котиби бу бўйича маълумот берди.

Унга кўра, Жиноят кодексининг 129-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) 2-қисми ва 118-моддаси (номусга тегиш) 3-қисми “а” бандида назарда тутилаётган жиноятларни содир этганликда айбланаётган К.Т. (1971 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган)га оид жиноят ишини кўриб чиқиш жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман судида 7 апрель куни бошланади.

Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ мазкур жиноят иши ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият